Воқеа жойига ўт ўчирувчилар ва ҳарбийлар етиб келишган.
«Ўт ўчириш бригадалари ёнғин содир бўлган жойда ишламоқда, уларга армия вертолётлари ёрдам бермоқда», дейилади маҳаллий ОАВ хабарида.
Дастлаб Ливан ОАВ ёнғин Duty Free ҳудудидаги ангарлардан бирида бошланганини хабар қилди. Ливан Қизил Хоч жамияти бош директорининг айтишича эса, ёнғин чиқиндини ёқиш натижасида юзага келган.
Кейинчалик Ливан армияси ёнғин эркин божхона зонасида мотор мойлари ва шиналари бўлган омборда чиққанини айтди.
Аммо гувоҳларнинг сўзларига кўра, тутун устуни бир ой муқаддам, август ойи бошида Байрутнинг ярмини вайрон қилган портлаш маркази бўлган ҳудудда кўтарилган. Бу ҳудудда эса қандайдир бизнес давом эттиришга шароит бўлмаган.
Твиттер фойдаланувчилари воқеа ҳудудидан олинган видеоларни саҳифаларига жойлашмоқда.
This is the Beirut port right now. The nightmare continues. Open all your windows and stay away from them. pic.twitter.com/DpjSK1YHYB
— Grave Jones (@gravejonesmusic) September 10, 2020
#BREAKING
— LOC UPDATES (@LocUpdate) September 10, 2020
Shortly before
A Huge fire broke out in the part of Beirut pic.twitter.com/Vytt5Cqhb0
Катта вайронгарчилик

REUTERS
4 август куни кетма-кет рўй берган иккита кучли портлаш оқибатида Байрутда 190дан ошиқ киши ҳалок бўлиб, 6 мингдан ошиқ киши жароҳатланганди. Портлаш тўлқини порт ва унинг атрофидаги кварталларни бутунлай вайрон қилганди. Фожиага портда хавфсизлик қоидаларига амал қилмасдан сақлаб келинган аммиак селитрасига ёнғин етиб бориши сабаб бўлганди.
Порт - импорт маҳсулотларига таянган Ливан иқтисодиёти учун муҳим аҳамиятга эга бўлган. Бу ҳодисасиз ҳам ливанликларнинг ҳаёти йилдан йилга оғирлашиб бораётганди. Сўнгги йилларда иқтисодий муаммолар гирдобида қолган мамлакатга қўшни давлат Суриядан қочқинлар оқими ёпирилиши ва коронавирус пандемияси вазиятни янада оғирлаштирди.








