Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда «Кобальт» каналга тушиб кетди, ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди
Автомобиль ағдарилган вақтдаги куч ҳайдовчини машинадан улоқтириб юборган ва у воқеа жойида вафот этган.
Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Наманган вилоятининг Чортоқ туманида ЙТҲ натижасида фуқаронинг ҳалок бўлиши билан боғлиқ вазият содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, кескин бурилишда «Кобальт» автомашинасининг ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, автомобиль бир неча марта ағдарилган ва яқин атрофдаги «Наманган» каналига тушиб кетган.
Автомобиль ағдарилган вақтдаги куч ҳайдовчини машинадан улоқтириб юборган ва у воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, машина салонида яна бир нафар аёл киши бўлган. У сув остида қолган машинадан хавфсиз чиқиб кетишга муваффақ бўлган.


Билдирилишича, бир неча дақиқадан сўнг воқеа жойига Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари етиб келиб, тегишли амалий чоралар кўрилди. Жабрланувчи касалхонага етказилди. Машина махсус техникалар ёрдамида каналдан олиб чиқилган.
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:35 / 26.05.2026
Наманганда ЙПХ инспекторини уриб кетиб, ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 6 йилга қамалди
17:16 / 26.05.2026
Белгияда поезд ва мактаб автобуси тўқнашди
20:04 / 25.05.2026