Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда болалар орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари ортмоқда. Педиатрик койкалар захираси яратилади
Ўзбекистонда мактаблар очила бошлагани фонида болалар орасида COVID-19'га чалиниш ҳолатлари қайд этилмоқда. Шу боисдан педиатрик койкалар захираси ҳозирланяпти. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов маълум қилди.
«Мана, мактаблар ишлашни бошлади. Табиийки, касалланиш сони бугунга келиб ошиб бормоқда. Минг афсус, Ўзбекистонда олдин болалар [коронавирус билан] деярли касал бўлмаётганди, ҳозир болалар контингентининг ичида ҳам касалланиш бор.
Шунинг учун биз педиатрик койкалар захирасини тайёрлаяпмиз. Педиатр кадрларни ҳам тайёрлаш режалаштирилган», – деди Оқилов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, 17 сентябрь куни Ўзбекистонда вояга етмаганлар орасида COVID-19дан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди: Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳрида яшаган 11 ёшли ўғил бола коронавирус асоратларидан вафот этди. Бола 2012 йилдан буён сурункали буйрак хасталиклари билан оғригани боис диспансер назоратида турган, семизлик ва камқонлик каби ёндош касалликлари бўлган.
17 сентябрь куни берилган маълумотга кўра, мамлакатда COVID-19 билан касалланган беморларни даволаш учун 114 та муассасада 19 346 та ўрин ташкил этилган. Яна 10 мингга яқин қўшимча захира шифо ўринларини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.
Расмий статистика бўйича, Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётганлар сони 3300дан ортиқ.
Коронавирусга қарши кураш штаби Ўзбекистон эпидемиянинг иккинчи тўлқинига тайёрлигини билдирган.
Мавзуга оид
18:13 / 28.08.2025
Жиззахда ота фарзандларига зўравонлик қилди
21:43 / 07.04.2023
Инсон ҳуқуқлари фаоли Ўзбекистонда болалар зўравонлиги камаймаётгани сабаблари ҳақида гапирди
11:34 / 07.04.2023
Жиноятга айланган “оилавий зўравонлик”, жазоси оғирлаштирилган жинсий тажовуз – аёллар ва болалар ҳимояси кучайтирилади
10:53 / 18.03.2023