Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Германияга 5,4 млн долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари экспорт қилди
Ўтган 8 ой мобайнида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги савдо айланмаси 483,6 млн. АҚШ долларини ташкил этди.
Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон Германияга 5,4 млн. АҚШ долларига тенг озиқ-овқат маҳсулотлари экспорт қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 722 минг АҚШ долларига кўп.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 8 ой мобайнида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги савдо айланмаси 483,6 млн. АҚШ долларини ташкил этган. Бунда экспорт 45,6 млн. ва импорт ҳажми 438,0 млн. АҚШ долларига тенг.
Ўзбекистоннинг Германияга экспорти таркиби:
хизматлар – 30,9 млн. АҚШ доллари;
озиқ-овқат маҳсулотлари – 5,4 млн.;
тўқимачилик маҳсулотлари – 4,5 млн.;
кимёвий маҳсулотлар – 2,4 млн.;
бошқа маҳсулотлар – 2,4 млн.
Мавзуга оид
10:19 / 14.07.2026
Ўзбекистонга келган туристлар сони қарийб 25 фоизга ошди
17:51 / 13.07.2026
Ўзбекистонда газеталар сони 15 йилда уч баробар камайди
09:56 / 11.07.2026
Ryanair рейсида иллюминатор синди, йўловчи жароҳатланди
11:55 / 10.07.2026