Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ташаббус билан чиққан давлат биринчи ўринда ўз халқи олдида минимум мажбуриятларни олади – Сенат раиси президентнинг БМТдаги таклифлари ҳақида
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТнинг 75-сессиясида пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодекс ишлаб чиқиш таклифини жуда долзарб деб атади.
«Давлат раҳбари ўз нутқида Марказий Осиё ва Афғонистонга тегишли муаммоларни кўтарди ва уларни ҳал қилиш бўйича ташаббусларни илгари сурди. Кечаги нутқ ҳали жуда кўп резонанс беради, бу бўйича бутун дунё экспертлари томонидан жуда кўп мулоқотлар қилинади», деди Сенат раиси «Ўзбекистон халқаро майдонда» мавзусидаги сессияда..
Танзила Норбоева давлат раҳбарининг пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодекс ишлаб чиқиш таклифига тўхталиб ўтиб, Ўзбекистонда охирги йилларда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳада ислоҳотлар қилинмаганда давлат коронавирус пандемиясига тайёр бўла олмаслигини айтиб ўтди.
«Пандемия даврида энг асосийси, аҳолининг кам таъминланган қисми - аёллар, ёшларни моддий қўллаб-қувватлаб ишлари жуда манзилли шаклда олиб борилди.
Ҳамма давлатлар саросимага тушган бу даврда биз томонимиздан бундай кодексни қабул қилишнинг таклиф қилиниши жуда долзарб бўлди», деди у.
Сенат раисининг ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳам ташаббус кўрсатган давлатга топиширилиши мумкинлигини, ташаббус билан чиққан давлат биринчи ўринда ўз халқи олдидаги минимум миқдордаги мажбуриятларни олишини қайд этиб ўтди.
«Шунинг билан бирга, ҳужжатда «мен ўз аҳолимни мана шундай ижтимоий ҳимоя қиламан, мен пандемиянинг олдини олишда мана шу чораларни амалга ошираман ва бу бўйича мана шу натажаларга эришаман деган минимум талаблар ҳам акс эттирилади», деди у.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон раҳбари БМТнинг 75-сессисияда сўзга чиқиб, қатор таклифларни илгари сурган эди.
Мавзуга оид
20:11 / 25.06.2026
Танзила Норбоева маунтинбайк бўйича Осиё чемпионати иштирокчиларини қутлади
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
08:15 / 08.06.2026