Жисмоний шахсларга ўлчовли ёмбилар ва қимматбаҳо тангаларни олиб чиқишга рухсат берилди
Бу президентнинг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6066-сон фармонида назарда тутилган.
Жисмоний шахслар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбилар ва Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини мамлакат ҳудудидан ташқарига чекловларсиз олиб чиқиш ҳуқуқига эга бўлишди.
Norma’нинг ёзишича, бунда иккита шарт мавжуд:
- тегишли сертификатлар мавжуд бўлиши;
- олиб чиқишнинг меъёридан ошган тақдирда - мажбурий равишда йўловчи божхона декларациясини тўлдириш.
Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси Молия вазирлиги тасарруфига ўтказилганлиги муносабати билан МБ ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги тугатилади. Унинг ўрнига МБнинг марказий аппарати тузилмасида Қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш хизмати ташкил этилади. У Марказий банк томонидан халқаро резервларни бошқариш операциялари доирасида сотиб олинадиган ва сотиладиган қимматбаҳо металларни ҳамда сақланаётган бошқа қимматликларни қабул қилиш, сақлаш, жўнатиш ва ҳисобини юритиш билан шуғулланади. У томондан кўрсатилган мақсадларда фойдаланиладиган бино ва объектлар ўта муҳим объектлар тоифасига киради ва тегишлича муҳофаза қилинади. МБ тугатилаётган Агентликнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Бир ой муддатда ҳудудларга биржа савдоларида сотиладиган қимматбаҳо металларни етказиб бериш механизмини жорий этишлари керак.
Ҳужжат 23.09.2020 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
12:32 / 22.10.2024
Профтаълим муассасалари техникумларга бирлашяпти – тизимда қандай ўзгаришлар бор?
07:50 / 21.09.2024
Ўзбекистонда 263 дона қадимий тангани Туркияга яширинча олиб кетаётган шахс ушланди
15:14 / 25.07.2024
Тошкент, Бухоро ва Наманганда заргарлик марказлари ташкил этилади
11:40 / 13.07.2024