Ўзбекистон | 08:19 / 28.09.2020
10226
2 дақиқада ўқилади

Ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш такомиллаштирилади

Умумий ўрта таълими муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

2021-2025 йилларда овқатланиш тизими мавжуд бўлмаган умумий ўрта таълим мактабларида ошхоналарни ташкил этиш ва жиҳозлаш кўрсаткичлари тасдиқланади.

Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:

а) умумий ўрта таълим мактаблари ошхоналарида овқатлантиришни ташкил этиш жараёнида ошхоналарда фойдаланиладиган коммунал хизматлар учун тўловлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Бунда:

ўқув йили бошлангунга қадар ҳар бир таълим муассасалари бўйича коммунал хизматлар учун чекланган ҳар ойлик кўрсаткичлар халқ таълими ҳамда молия бўлимлари томонидан белгиланади;

чекланган кўрсаткичлардан ортиқ фойдаланилган коммунал хизматлари учун тўловлар ижара олувчилар томонидан амалга оширилади.

б) умумий ўрта таълим мактабларида ошхоналарни қуриш ва таъмирлаш ишларини олиб борган хусусий тадбиркорларга узоқ муддатли “ноль” ставка билан ижарага берилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда умумий ўрта таълим мактабларидаги мавжуд фаолият юритмаган ошхоналарни тўла қувват билан қайта ишга туширган ҳолда, келгусида уларни фойдаланиш самарадорлигидан келиб чиқиб, 2021 йилдан бошлаб ҳар йили 1 августга қадар келгуси йил учун ошхона ва буфет мавжуд бўлмаган мактабларда қуриш ёки бўш турган биноларни мослаштириш бўйича манзилли дастурларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид