“Туризм фидойиси” кўкрак нишонининг 2020 йилги совриндорлари маълум бўлди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси хабар қилмоқда.
Президентнинг 2019 йил 13 августдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5781-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сонли қарори билан “Туризм фидойиси” кўкрак нишони таъсис этилди.

Ушбу кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 13 августдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5781-сонли Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган давлат органлари, жамоат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда чет элдаги ватандошларни рағбатлантириш мақсадида таъсис этилди.
Кўкрак нишоннинг 2020 йилги совриндорлари:
1. Маҳмуд Абдуллаев – Жанубий Кореядаги “LAZZAT” ўзбек ресторани раҳбари;
2. Бадак Садик – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг штатдан ташқари маслаҳатчиси;
3. Амина Бекжонова – “MUINAK TOUR” МЧЖ директори;
4. Гулмурод Зарифуллаев – “Синтобистон” оилавий меҳмон уйи раҳбари;
5. Шуҳрат Ибрагимов – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Сурхондарё вилоятидаги ҳудудий бошқармасининг Маркетинг ва туризм муайян турларини ривожлантириш бўлими бошлиғи;
6. Дониёр Қодиров – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг туризм ва транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари – Полковник;
7. Киёси Куросава – Япониялик кинорежиссёр, сценарист, ёзувчи ва педагог;
8. Илҳом Маҳкамов – Транспорт вазирнинг биринчи ўринбосари;
9. Алишер Назиров – Ўзбекистон “Ҳунарманд” уюшмаси Фарғона вилояти Риштон тумани бўлими аъзоси, кулол;
10. Муродулла Сайдаминов – Orient Voyage сайёҳлик фирмаси бош директори;
11. Софи Ибботсон – Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги Туризм бренди элчиси;
















