Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Риелторлар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 13 фоизгача пасайтирилади
Президентнинг “Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Белгиланишича, 2021 йил 1 январдан риелторлик фаолияти билан шуғулланадиган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 25 фоиздан 13 фоизгача пасайтирилади.
Товарларни ташишни амалга оширувчи транспорт воситаларининг (божхона назорати остидаги транзит ва импорт товарлари бундан мустасно) электрон ҳисоб-фактуралар, тўлов терминаллари квитанциялари ва улардаги онлайн-касса машиналарининг чекларини расмийлаштирмаган ҳолда ҳаракатланиши тақиқланади.
Ҳисоб-фактураларни электрон алмашинуви билан бир қаторда товарларни (хизматларни) етказиб бериш шартномаларини ва инвентаризацияни олиш учун ишончномаларни мажбурий электрон рўйхатдан ўтказиш йўлга қўйилади.
Қурилиш корхоналарига ишчиларни иш ҳақини унинг ҳажми ҳисобот даври учун меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг жами миқдорининг 10 фоизидан ошмаган ҳолда (ижтимоий солиқ суммасини ҳисобга олмаганда) нақд пулда тўлаш ҳуқуқи билан шартнома тузмасдан ёллашга муддатли равишда рухсат берилади.
Мавзуга оид
20:56 / 19.06.2026
Инфляция пасайиши секинлашса, монетар сиёсатни янада қатъийлаштиришга тайёр туриш керак — ХВЖ
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
10:53 / 24.04.2026
Еврозонада бизнес фаоллиги пасайди: харажатлар босими кучаймоқда
17:06 / 18.04.2026