Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган вилояти прокурори тайинланди
Жаҳонгир Ҳотамов Наманган вилояти прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.
Наманган вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев, вилоят ҳокими Шавкат Абдураззақов иштирок этди.

Жаҳонгир Ҳотамов 2016-2017 йилларда Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, 2017-2018 йилларда Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган.
У 2018 йил февралидан ҳозирга қадар Хоразм вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётганди.

Аввалроқ, Наманган вилояти прокурори Акмалхўжа Мавлонов давлат раҳбарининг тегишли фармони билан Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари этиб тайинлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
09:31 / 13.06.2026
Ишга киритиб қўйишни ваъда қилган “сохта прокурор“ ушланди
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
10:59 / 20.05.2026