Арманистон ва Озарбойжон ТИВлари томонларнинг келишгани бўйича баёнот берди
Арманистон ва Озарбойжон Тоғли Қорабоғдаги ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Арманистон ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида баёнот пайдо бўлди.
«Арманистон ва Озарбойжон республикалари 18 октябрь соат 00:00дан (Тошкент вақти билан 01:00) амал қилувчи гуманитар сулҳ бўйича келишувга эришди. Бу қарор ЕХҲТ Минск гуруҳи аъзолари Франция, АҚШ ва Россия президентларининг баёнотлари, ЕХҲТ Минск гуруҳининг 1 ва 5 октябрдаги баёноти, Москвадаги 10 октябрда эълон қилинган баёнот ортидан қабул қилинди», дейилган Арманистон ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида.
Озарбойжон ТИВ ҳам ўт очишни тўхтатиш бўйича навбатдаги келишув ҳақида маълумотни тасдиқлаган.
Франция, Россия ва АҚШ ҳукуматлари Озарбойжон ҳамда Арманистон Тоғли Қорабоғдаги ўт очишни тўхтатиши кераклиги ҳақида қўшма баёнот беришганди. Арманистон ва Озарбойжон ташқи ишлар вазирларининг Москвадаги учрашувидан кейин томонлар 10 октябрь куни оташкесим тартиби тўғрисида келишувга эришган, бироқ кўп ўтмай ҳар икки томон бир-бирини ўт очиш режимини бузганликда айблаб чиққанди.
Маълумот учун, Тоғли Қорабоғда 27 сентябрдан буён қуролли тўқнашувлар давом этмоқда. Арманистон томони тан олинмаган Қорабоғ армияси ҳужумларга туриб бераётганини айтаётган бўлса, Озарбойжон ўз ҳудуди ҳисобланган Тоғли Қорабоғ учун жанг қилаётганини, можарони ҳал қилишда фақат ҳарбий ечим кўраётганини, қатор ҳудудлар қайтарилганини маълум қилмоқда.
Мавзуга оид
22:20 / 08.11.2024
Қорабоғ сафари: Жафокаш Фузулий ва янгиланаётган Зангилон
15:58 / 01.11.2024
Озарбойжонга сафар: Кавказ Ҳиросимасига айланган Ағдам
18:47 / 29.10.2024
Халқаро йирик иқлим саммити Озарбойжонда ўтади: COP29’дан нималар кутиляпти?
11:20 / 23.10.2024