Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони эълон қилинди
2020 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Пенсия жамғармаси ҳисобида турувчи пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 3 785 520 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маълум қилди.
Ҳудудлар бўйича ҳисобланганда, уларнинг энг кўпи – 13,1 фоизи Тошкент шаҳрига, 12,4 фоизи Навоий вилоятига тўғри келади. Бу кўрсаткич Тошкент, Бухоро, Фарғона, Сирдарё, Андижон, Хоразм вилоятларида 11 фоиз ва ундан кўпроқни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларда эса 9 фоиздан 10 фоизгача бўлган қийматни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда пенсияларнинг ўртача миқдори 817 минг 457 сўмни, нафақаларнинг ўртача миқдори 463 минг 121 сўмни ташкил этмоқда.
1991 йил 1 январдаги маълумотда 2 миллион 158 минг 995 нафар пенсия ва нафақа олувчи қайд этилган.
Мавзуга оид
07:50 / 28.10.2024
Фуқарога нафақа қилиб беришни ваъда қилган тиббиёт ходими пора билан ушланди
20:56 / 20.10.2024
9 ойда иш ҳақи ва нафақа пулларидан 5,2 млрд сўм талон-торож қилингани маълум қилинди
11:10 / 03.10.2024
Германияда фуқаролик нафақаларини олиш қоидалари қатъийлаштирилади
15:15 / 27.09.2024