Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Таълимни ҳам инвестиция жалб қиладиган йўналишга айлантиришимиз керак» – Шерматов
АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида халқ таълими вазири Шерзод Шерматов халқ таълими соҳасига хусусий секторни жалб қилиш масаласи ҳақида гапирди.
“Халқ таълими соҳасига хусусий секторни жалб қилиш бўйича вазифа қўйилдики, мактабгача таълим соҳасида хусусий сектор анча олдинга кетди. Чунки жуда катта ёрдам берилди, имтиёзли кредитлар берилди, жуда катта ислоҳотлар бўлди.
Туман марказларида айрим мактабларда таълим сифати бўйича коэффициент юқори. Ҳамма бу ерга ўз фарзандини беришга ҳаракат қилади. Лекин баъзи бир мактаблар бор, туман марказида бўлиб туриб, коэффициенти анча паст, моддий-техник аҳволи ҳам хароб. Унга ҳозир қўшимча инвестиция ажратиш имконияти ҳам йўқдир.
Агар шундай ҳолатда бирор тадбиркор ўзи сармоя киритиб, мактабнинг обрўсини кўтариб, у ерда яна хусусий мактаб очаман, дейдиган бўлса, давлат бюджетидан ажратилаётган пуллар ҳам шундоқлигича қолдирилишига рухсат берилади. Шу пайтгача бундай имконият йўқ эди. Яъни хусусий мактаб қаердадир бизнинг бўш турган бинони олмоқчи бўлса, ҳаммасини ўзининг ёнидан қўшиши керак эди. Ҳозир агар бу ерга давлат бюджетидан муайян миқдорда пул ажратиляптими, ўшани ҳам қолдириб, ундан ҳам зўр шароит қилиш мажбурияти билан бериш имконияти кўзда тутиляпти.
Буни ҳам дарров бошқача талқин қилиш керак эмас: мактабларни сотиб юборишмоқчи ва ҳоказо. Бундай гап бўлиши мумкин эмас. Мақсад – хусусий секторни имкон борича таълим соҳасига инвестиция қилишга жалб этиш, қизиқтириш.
Таълимни ҳам инвестиция жалб қиладиган йўналишга айлантиришимиз керак. Шунда республикада инвестиция маблағлари ҳам, маҳаллий ҳокимиятларнинг ўзида қоладиган маблағлари ҳам, керак бўлса, хусусий секторнинг маблағи ҳам келиб, ҳамма таълимга инвестиция қиладиган бўлса, ҳақиқатда президентимиз айтганларидек, мактабга, мактаб таълимига ёрдам бериш – ҳақиқий умуммиллий ҳаракатга айланиб боради”, дея Шерзод Шерматовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
20:23 / 12.02.2026
“15 млн кишининг маълумоти сотувда тургани йўқ” — Шерзод Шерматов
11:02 / 12.02.2026
Киберҳужумда 60 мингтага яқин шахсий маълумот тарқалган – Шерзод Шерматов
17:42 / 08.07.2025
UzIMEI бўйича вазир Шерматовга сенатор сўрови юборилди
14:40 / 24.10.2024