Жаҳон | 00:03 / 25.10.2020
26706
1 дақиқада ўқилади

Франция Эрдўғаннинг сўзларидан сўнг Туркиядаги элчисини чақиртириб олди

Аввалроқ Туркия президенти франциялик ҳамкасби Эмманюэл Макронни Ислом динига нисбатан билдирган фикрлари учун танқид қилганди.

Фото: Anadolu Agency

Париж Анқарадаги элчисини маслаҳатлашувлар учун чақиртириб олди, деб хабар бермоқда BFMTV.

Париж яқинида тарих ўқитувчиси Самюэл Пати Абдулахан Анзоров томонидан ўлдирилгач, Франция президенти Эмманюэл Макрон мамлакатнинг дунёвий қадриятларини радикал исломдан ҳимоя қилишга ваъда берди. Шу билан бирга, Франция етакчиси Ислом дини бутун дунёда инқирозни бошидан кечираётганини айтди.

Унинг айнан мана шу сўзлари Туркия президентининг ғазабини келтирди. Эрдўған бундай сўзларни руҳан носоғлом одамгина гапириши мумкинлигини, Макрон руҳий даволанишга муҳтожлигини билдирди.

Туркия президенти шунингдек, Европа «мусулмонларга қарши фронт очиш» билан ўзини ўзи тамом қилаётганлигини айтди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид