«Ўзстандарт» агентлиги Ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, агентлик Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти билан ҳамкорликда кўмир маҳсулотининг сифати юзасидан ўрганишлар олиб бормоқда. Дастлабки ўрганишлар натижаларига кўра, ҳудудлардаги ижтимоий соҳа ташкилотлари ва “Кўмир таъминот” МЧЖ бўлинмалари ҳамда омборларидан кўмир ва брикет маҳсулотидан намуналар олинган.

Синов-текширув жараёнларида аниқланишича, 8та ҳолатда кўмир ва брикет маҳсулоти белгиланган стандарт талабларига жавоб бермаслиги маълум бўлган.

«Қолган намуналар бўйича синов жараёни давом этмоқда. «Ўзстандарт» агентлиги барча корхона ва муассасаларга харид қилинаётган кўмир маҳсулотининг сифатига эътиборли бўлишларини тавсия қилади», - дейилади хабарда.