Коронавируснинг янги штамми кенг тарқалмоқда
20A.EU1 штамми коронавируснинг мутацияси натижаси бўлиб, у ҳам тез тарқалмоқда ва Европада кўпчилик зарарланишга ҳам улгурди. Хўш, янги штамм қанчалар хавфли?
Олимларнинг фикрича, умумий касалланиш ҳолатлари бўйича Covid-19’нинг бу тури (штамми) билан Испания ва Буюк Британиядаги 80, Ирландияда эса 60 фоиз одам зарарланди. Швейцария, Франция, Нидерландия, ҳатто Янги Зеландияда ҳам 20A.EU1 тарқалган.
«Мен Covid-19’нинг бунақа турини шу пайтгача кўрмагандим. Коронавируснинг тез суръатларда тарқалиши айнан унинг мутацияси билан боғлиқлиги тўғрисида эса ҳозирча далиллар йўқ», дейди Базель университети эволюцион генетиги Эмма Ҳодкрофт.
Яна бир савол туғилади: ҳозир ҳамма олимлар устида ишлаётган вакциналар коронавируснинг айнан шу штаммига ҳам кор қиладими?
«Ушбу вируснинг антиген хусусиятлари ўзгармайди. Унда қандайдир ўзгаришлар борлиги тўғрисида бирор маълумот йўқ. Катта эҳтимол билан биз ҳозир коронавирусга қарши яратган ва ишлаб чиқараётган вакцина янги штаммга ҳам қўлланади», дейди Н.Ф.Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази профессори А.Альтштейн.
Вирусолог А.Аграновский ва А.Альтштейн бу штаммга қарата «ундан қўрқмаса ҳам бўлади» дегани мавжуд вазиятда таскин бўлиб турибди.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023