Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда зилзила қурбонлари сони 79 кишига етди. Эрдўған уйидан айрилганларнинг барчасига янги уй берилишини айтди
Туркиянинг Измир вилоятида юз берган кучли зилзила қурбонлари сони 79 нафарга етди. Жароҳатланганлар умумий сони эса 962 нафаргача ошган.
Бу ҳақда 2 ноябрь куни Туркия ҳукумати ҳузуридаги фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бошқармаси хабар берди.
Жароҳат олган 962 кишидан 743 нафари даволаниб чиқишга улгурди, 219 киши эса ҳали ҳам касалхонада қолмоқда. Маълум қилинишича, қидирув-қутқарув ишлари 8 та кўп қаватли уй харобалари ичида олиб борилмоқда.
Қутқарувчилар томонидан ҳозиргача йиқилган уйлар остидан олиб чиқилган одамлар сони 105 нафарга етди. Шунингдек, зилзиладан 58 соат ўтиб, душанбага ўтар кечаси харобалар орасидан 14 ёшли қизни қутқариб олишган.
6,7 магнитудали зилзила 30 октябрда Эгей денгизида, Самос оролидан 19 км шимолда қайд қилинган. Унинг кучи Афина ва Истанбулда сезилган. Ер силкинишлари Измирда 20 та уй қулашига олиб келган. Шунингдек, Грециянинг Неон-Карловаси шаҳрига ҳам талафот етган.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған зилзила оқибатларини бартараф этиш учун барча ресурслар сарф қилиниши ҳамда уйларидан айрилган барча фуқароларга янги уйлар берилишини маълум қилган.
Мавзуга оид
16:10 / 13.03.2026
Украинада Россия ўққа тутиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026