Маълум қилинишича, ушбу қурилмалар 2 ноябрь кунидан ишга туширилиб, тўхташ чизиғи, сидирға чизиқ, «Қайрилиш тақиқланган» йўл белгиси, белгиланган тезлик ва светофор ишораларига амал қилмаган транспорт воситалари ҳайдовчиларининг қоидабузарликларини онлайн тартибда қайд этади.
«Ҳурматли ҳайдовчилар! Барча йўллар назоратга олинганини, ҳаётингиз ва соғлигингиз, шунингдек, оилавий бюджетингизга зарар келтиришни хоҳламасангиз, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишингизни сўраб қоламиз», – дейилади ИИБ хабарида.
Онлайн тарзда аниқланган қоидабузарликлар 3 кун ичида кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, 17 октябрдан бошлаб Фарғона вилоятида жамоат жойларида ниқобсиз юрган фуқаролар камералар ёрдамида аниқланиб, жаримага тортилмоқда.
Расман: Тошкентдаги камералар 7 турдаги ҳуқуқбузарликни қайд этмоқда









