Бухоро вилояти Давлат санитария ва эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи пора билан ушланди
Бухоро вилояти Давлат санитария ва эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи пора билан ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Бухоро вилояти бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси тезкор ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Қайд этилишича, 2020 йил 7 ноябрь куни тахминан соат 09:20ларда фуқаро Қ.М.нинг аризаси юзасидан ўтказилган тадбирда, Бухоро вилояти давлат Санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи, 1967 йилда туғилган Қ.Р. ўз хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда Бухоро шаҳридаги МЧЖ раҳбари Қ.М.дан шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан карантин қоидаларига риоя қилинмаганлиги ҳолати бўйича тузилган далолатнома юзасидан жарима тайинламаслик эвазига пул талаб қилган.
Қ.Р. кимёвий ишлов берилган 400 АҚШ доллари ва 500 000 сўм нақд пулларни ўзининг хизмат хонасида пора тариқасида олаётган вақтида жиноят устида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 210-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:40 / 12.11.2024
Андижонда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва кадрлар бўлими бошлиғи ушланди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
11:34 / 06.11.2024