Жаҳон | 12:12 / 17.11.2020
6732
2 дақиқада ўқилади

Дунё бўйлаб 35 фоиз тунги ёруғлик исроф бўлаётгани аниқланди

Фото: SCIENCE

Aмерикалик олимлар тунда осмонни ифлослантирувчи сунъий ёруғлик манбаларини аниқладилар. Улар 10 кун давомида соат 01:30 да сунъий йўлдош орқали тунги осмонни кузатдилар.

Тадқиқотчилар умумий ёруғлик заҳарининг қанча қисмига тунги кўча чироқлари сабаб бўлишини аниқлашга ўриндилар. Сунъий ёруғликнинг ўзи инсон уйқуси ва соғлиғига салбий таъсир қилиши эса аллақачон исботланган.

Сунъий ёруғликнинг асосий қисми тунги кўча чироқлари эмас, балки реклама, светофор, бинолар, автотураргоҳ ва спорт майдонларини ёритишга сарфланади.

«Кўп одамлар иқлимдаги фавқулодда вазият ҳақида гапиришади, лекин ҳеч қачон ёруғликдан ажраладиган заҳар ҳақида эслашмайди. Кечқурун ортиқча чироқларни ўчириб ҳам электр заҳарини, ҳам унинг қувватини тежаш мумкин», дейди Германия геология илмий маркази доктори.

Халқаро Dark Sky ассоциациясининг тахминига кўра, сунъий ёруғликни нотўғри йўналтириш сабаб унинг 35 фоизи исроф бўлади. Маълумот учун, AҚШда ҳар йил тунда кўча ва биноларни ёритиш учун 3 миллиард доллар сарфланади.

Шаҳар чироқлари аксарият одамларнинг ҳеч қачон табиий қоронғу тунги осмонни кўрмаслигига сабаб бўлади. 2016 йилги тадқиқотга кўра, дунё аҳолисининг 80 фоизи тунги осмоннинг табиий ҳолатини кўролмайди.

Мавзуга оид