Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Азиз Мелибоев жорий ўқув йилидан фаолияти йўлга қўйилаётган 725 та янги профессионал таълим муассасаларига қабул масаласида маълумот берди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Касб-ҳунар мактаблари
Мелибоевга кўра, 2020/21 ўқув йили учун жами 339 та касб-ҳунар мактабларига 81 464 нафар 9-синфни тамомлаган мактаб битирувчилари қабул қилинган. Бу – жами битирувчиларнинг 16,7 фоизи демакдир.
«Уларнинг 5 275 нафари (6,5 %)ни эса ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган оила фарзандлари ташкил қилади. Бугунги кунда Касб-ҳунар мактабларининг 311 тасида анъанавий, 28 тасида онлайн шаклда таълим жараёнлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, таълим жараёни онлайн шаклдан анъанавий шаклга босқичма-босқич ўтказилмоқда. Ўқувчилар умумтаълим фанларидан ижара тизими асосида дарсликлар билан таъминланмоқда», – деди вазирлик вакили 16 ноябрь кунги матбуот анжуманида.
Коллежлар
Азиз Мелибоевга кўра, жорий ўқув йили учун 26 та вазирлик ва идоралар тизимидаги 201 та коллежга жами 81 325 нафар ўқувчини (шундан 12 762 нафари давлат гранти, 68 563 нафари тўлов-контракт асосида) қабул қилиш белгиланган. Жами 106 981 нафар абитуриентдан ариза келиб тушган.
«Тушган ҳужжатлар сонининг билим соҳалари кесимидаги улуши: «Таълим»да – 41,4 фоиз, «Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминотда»да – 40,6 фоиз, «Муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш тармоқлари»да – 7,4 фоиз, «Хизматлар»да – 5,6 фоиз, «Ижтимоий фанлар, бизнес ва ҳуқуқ»да – 3,0 фоиз, «Қишлоқ хўжалиги»да – 1,8 фоиз, «Гуманитар фанлар ва санъат»да – 0,2 фоиз, «Фан»да – 0,03 фоиз»,











