Ўзбекистон | 17:00 / 18.11.2020
8361
1 дақиқада ўқилади

ТИВ Қозоғистонда қулликда ушлаб турилган Ўзбекистон фуқароси билан боғлиқ ҳолат бўйича маълумот берди

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаросининг қулликда ушлаб турилгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Шу муносабат билан мамлакатнинг Ақтау шаҳридаги бош консулхонаси расмий маълумот берди.

Ақтўбе вилояти полиция департаменти маълумотларига кўра, Қозоғистон ҳудудида ноқонуний равишда бўлган шахсларни топиш бўйича режали тадбирлар давомида 1962 йил 2 майда туғилган Ўзбекистон фуқароси М.Б. аниқланган. Унинг иш берувчисига нисбатан Қозоғистон Жиноят кодексининг 128-моддасида кўзда тутилган «Одам савдоси» бўйича жиноят иши қўзғатилган.

М.Б. Қозоғистонга 1996 йилда келган, 2004 йилда доимий яшаш рухсатномасини олган ва Қозоғистонда мунтазам яшайди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари билан суҳбат чоғида М.Б. ҳозирги иш берувчисига нисбатан шикояти йўқлигини, иш, яшаш ва иш ҳақи шартлари ўзини қониқтиришини, Ўзбекистонга қайтиш нияти йўқлигини ва Олмаота шаҳрига, Қозоғистон фуқароси бўлган қизининг уйига кўчиб ўтишни режалаштираётганини билдирди.

Жиноий иш аломатлари йўқлиги ва меҳнат қуллиги фактлари тасдиқланмагани муносабати билан қўзғатилган жиноят иши ёпилди, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тарқатилган хабарда.

Мавзуга оид