«Болаларнинг таълим олиш ҳуқуқи: пандемия давридаги долзарблик, бардавомлик ва инновациялар» мавзусидаги форум «Замин» фонди ва БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида, 20 ноябр – Жаҳон болалар куни арафасида ташкил этилди.

Зироат Мирзиёева ўз нутқида ногиронлиги бўлган болалар таълими ачинарли аҳволда қолаётганини қайд этди.

«ЮНЕСКО маълумотларига кўра, пандемия туфайли ҳанузгача дунёдаги мактаб ўқувчиларининг учдан бир қисми анъанавий таълим олиш имкониятига қайта олмаяпти. Бу жуда ачинарли албатта. Ушбу муаммо онлайн ўқув курслари орқали қисман ҳал қилинишига эришиляпти. Лекин ногиронлиги бўлган болалар таълими масаласи ҳанузгача жуда ачинарли аҳволда қолмоқда.

Бугун фурсатдан фойдаланиб, ушбу болаларга ҳам бошқа болалар каби тенг имконият ва шароит яратиш, уларнинг барча ҳуқуқларини таъминлаш ўта муҳим масала эканини таъкидламоқчиман. Ва нафақат давлат идораси мутассадилари, балки бутун жамоатчиликни мазкур масалага жиддий масъулият билан қарашга чақириб қоламан.

Чунки ҳар бир боланинг ўзлиги бор. Болалар ҳар хил бўлганлиги билан уларнинг ҳуқуқлари тенг бўлиши лозим. Шу сабабли таълим жараёнларида ҳар бир бола учун индивидуал ёндашувни топиш, ҳеч бир ўғил ва қизни эътибордан четда қолдирмаслик зарур», – деди у.

Фонд раиси ногиронлик тиббий масала эмас, биринчи навбатда инсон ҳуқуқлари масаласи эканини таъкидлади.

«Ўтган даврда бу соҳада мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратилди, ўнлаб қонунлар қабул қилинди. Республикамиз БМТнинг «Бола ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенциясига қўшилди ва унинг ратификация қилиниши илк халқаро ҳужжатлардан бири бўлди.

Шу йилнинг 23 сентябр куни қабул қилинган янги таҳрирдаги «Таълим тўғрисида»ги қонунга илк бора «инклюзив таълим» тушунчаси киритилди. Шунингдек, «Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонунда илк бор «ногиронлик белгисига кўра камситилишга йўл қўймаслик» тамойили киритилди.

Ногиронлик эндиликда тиббий масала эмас, балки биринчи навбатда инсон ҳуқуқлари масаласи дея қонуний эътироф этилди.

Шуни таъкидлаш жоизки, ногиронлиги бўлган болалар учун тўсиқлардан холи ва инклюзив муҳитни яратиш