Ўзбекистон Қирғизистонга гуманитар ёрдамнинг учинчи партиясини етказиб берди
Қўшни давлатда мобил шифохона барпо этиш учун Ўзбекистондан Қирғизистонга, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти кўмагида, ихтисослаштирилган шифохона контейнерларининг иккинчи партияси етказиб берилди.
200 ўринга мўлжалланган 40та шифохона контейнерлар ортилган поезд «Бишкек-1» темир йўл станциясига етиб борди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси в.б. бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясини Қирғиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ва «Қирғиз темир жоли» давлат корхонаси бош директори кутиб олди.
Учрашув давомида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси в.б. ҳамда «Қирғиз темир жоли» давлат корхонаси бош директори ўзаро ҳамкорлик ва икки давлат темир йўлларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон президентининг ташаббуси билан биродар қирғиз халқини қўллаб-қувватлаш акция тадбири доирасида Қирғизистонга 3000 тонна буғдой ва ихтисослаштирилган шифохоналарнинг битта партиясидан иборат гуманитар юк юборилгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024