Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон бош вазири Имрон Хон илк марта Кобулга борди
Фото: TOLOnews
Покистон бош вазири Имрон Хон Афғонистон президенти Ашраф Ғани таклифига биноан пайшанба куни илк марта Кобулга борди.
Афғонистон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ҳаниф Атмар ва Ашраф Ғанининг Покистондаги махсус вакили Умар Даудзай Ҳамид Карзай номидаги халқаро аэропортда меҳмонни кутиб олган.
Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Граан Хеваднинг айтишича, Покистон бош вазири мамлакатнинг тинчлик жараёнидаги ўрни тўғрисида Афғонистон раҳбарияти билан фикр алмашган.
«Асосий эътибор Покистон ва Афғонистон ўртасидаги биродарлик, икки томонлама муносабатлар ҳамда Афғонистондаги тинчлик жараёни, минтақавий иқтисодий ривожланишни янада чуқурлаштиришга қаратилади», дейилган Имрон Хон ташрифи олдидан эълон қилинган баёнотда.
Собиқ профессионал крикет ўйинчиси Имрон Хон 2018 йилдан Покистон бош вазири бўлиб ишлаб келади. Бу унинг Афғонистонга илк ташрифи бўлди. Имрон Хон Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан 2019 йилда Исломободда кўришган. Бу галги ташрифда ҳам асосий масала Толибон билан тинчлик муҳокамаси бўлди. Афғонистон учун асосий сиёсий муаммо бўлган Толибон ҳаракатининг Покистонда ҳарбий базалари мавжуд, шу сабаб Афғонистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар принципиал аҳамиятга эга.
Мавзуга оид
14:02 / 14.03.2026
Ўзбекистон Афғонистон билан имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни тасдиқлади
10:11 / 13.03.2026
Афғонистон Покистоннинг Кобулга зарбалари оқибатида қурбонлар борлигини маълум қилди
15:28 / 12.03.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида имтиёзли савдо битими тасдиқланди
13:36 / 10.03.2026