Ўзбекистон | 12:19 / 25.11.2020
14304
1 дақиқада ўқилади

Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармасига раҳбар бўлди

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Тўлқин Каримов Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади.

Тўлқин Каримов 1973 йил Шаҳрисабз шаҳрида туғилган. Тошкент молия институтида таҳсил олган. 

Т. Каримов 2018 йилдан буён Шаҳрисабз шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бундан олдин, Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи тайинлангани хабар берилганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид