Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда 2020 йилда қанча пахта ҳосили йиғиб олингани тўғрисида маълумот берди. Вазирлик матбуот хизмати хабар қилишича, республикада жорий йилда 1 млн 34 минг гектар майдонда ғўза парвариш қилиниб, 3 млн 82 минг тонна пахта хомашёси тайёрланган, бу эса белгиланган ялпи ҳосилга нисбатан 99,4 фоиз демакдир.
Маълум бўлишича, тўрт вилоятда – Қашқадарё, Сирдарё, Бухоро ва Сурхондарёда пахта режаси бажарилмаган.
Республикада биринчи бўлиб режани бажарган Фарғона вилоятининг якуний кўрсаткичи 107,7 фоизни ташкил этган.
Фарғона 107,7 фоиз;
Хоразмда 106,7 фоиз;
Андижонда 106,6 фоиз;
Наманганда 105,1 фоиз;
Тошкентда 104,4 фоиз;
Самарқандда 103,6 фоиз;
Қорақалпоғистон Республикасида 102,7 фоиз;
Навоийда 102,7 фоиз;
Жиззахда 100,7 фоиз;
Қашқадарёда 95,8 фоиз;
Сирдарёда 93,5 фоиз;
Бухорода 89,1 фоиз;
Сурхондарёда 82,3 фоиз.

Пахта етиштирувчи 136та тумандан пахта йиғим-теримини тизимли ташкил этган 104таси, 97 та пахта-тўқимачилик кластеридан 78 таси, 11 та пахта кооперациясидан 8 таси ҳамда 29 мингта фермер хўжалигидан 23 мингтаси шартномани ортиғи билан бажарган.
Республикада ҳар гектар пахта майдонида ўртача ҳосилдорлик 29,8 центнерни (шартнома 30,0 ц/га) ташкил қилди.
Жорий йилда фаолият юритган 97 та пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан 927 минг гектар майдондан 2 млн 794 тонна (30,1 ц/га) ва 11 та кооперация томонидан 106,6 гектар майдондан 288 минг тонна (27,0 ц/га) пахта хомашёси етиштирилган.
Маълумот учун, 2019 йилда республика бўйича 2 миллион 845 минг тонна пахта хомашёси тайёрланганди














