Жаҳон | 09:47 / 02.12.2020
4592
1 дақиқада ўқилади

Дунёда 40 миллиондан кўпроқ киши қулликда яшаётгани маълум қилинди 

Дунёда 40 млндан кўпроқ киши қулликнинг турли кўринишларига учрамоқда. Янада ачинарлиси, улардан 71 фоизини аёллар ташкил қилмоқда. 

Бундай маълумотлар БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг 2 декабрда нишонланадиган Халқаро қулликка қарши кураш куни муносабати билан берган баёнотида келтирилган. 

“Бугунги кунда 40 млндан кўпроқ киши замонавий қуллик қурбонлари ҳисобланади. Бундан 71 фоизини аёллар ва қизлар ташкил қилади. Бугунги кунда қуллик келиб чиқиши бўйича хўрлаш, зўравонлик, болалар ва уй меҳнати, мажбурий никоҳлаш, қарздорлик, эксплуатация қилиш учун одам савдоси, болаларни қуролли ихтилофларга жалб қилиш кўринишида намоён бўлмоқда”, – деб айтилган баёнотда. 

Гутерришнинг таъкидлашича, қулликдан аёллардан ташқари, ночор ва таҳқирланувчи қатламлар, айнан эса ирқий ва этник озчилик вакиллари азият чекмоқда. БМТ бош котиби шу муносабат билан БМТ аъзоларини ва бутун ҳамжамиятни қуллик жабрдийдаларини ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлашга, ушбу “жирканч иллатга” қарши биргаликда курашни кучайтиришга чақирган. 

Мавзуга оид