ОКМК Олмалиқда «Бухоро»ни қабул қилиб, иродали ғалабага эришди. Учрашувда бош ҳакам Виктор Серазетдинов жиддий хатога йўл қўйиб, «Бухоро» фойдасига пенальти белгилаган бўлса-да, меҳмонларнинг ҳисоб очишидан кейин мезбонлар учта гол уриб, ғалаба қозонишди – 3:1. Бу эса «Бухоро»нинг 14 очко билан Про лигага тушиб кетишига сабаб бўлди.

Амалдаги чемпион «Пахтакор» эса «Андижон»ни мағлуб этди. Натижада «Андижон» 16 очко билан 13-ўринда қолиб, Суперлигада қолиш учун Про лига вакилига қарши плей-офф ўйинида майдонга тушади. Регламентга биноан, «Андижон» Про лигада 2-ўринни олган «Нефтчи»га қарши сафарда майдонга тушиши керак. Аммо Фарғонадаги тартибсизликлар сабабли «Нефтчи»га қандай жазо қўлланилиши ва бу клубнинг плей-оффда тўп суриши ҳозирча номаълум.

«Сурхон» эса «Сўғдиёна»га мағлубиятга учраб, 17 очко билан 12-ўринда қолиб Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолди.

Кумуш медалларни қўлга киритган «Насаф» ўз уйида «Локомотив» билан дуранг ўйнади. «Водий дербиси»да ҳам кучлар тенг келди. «Бунёдкор» Навоийда 1 очко олиб, мавсумни 4-поғонада якунлади. «Машъал» мавсумни қаторасига учинчи ғалаба билан якунлади.

Суперлига. 26-тур.
ОКМК – «Бухоро» - 3:1
Ҳакам: Виктор Серазитдинов (Тошкент)
Голлар: Ҳусниддин Ғофуров 45+1, 57, Элгужа Григалашвили 87 – Азиз Ибрагимов 15 пен.
ОКМК: 35.Валижон Раҳимов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 5.Дилшод Жўраев, 44.Бобур Йўлдошев, 11.Мурод Тошматов, 23.Йован Жокич, 4.Миржамол Қосимов, 17.Санжар Турсунов, 94.Ҳусниддин Ғофуров, 21.Мате Ватсадзе, 7.Элгужа Григалашвили.
«Бухоро»: 91.Зафар Сафаев, 4.Миржалол Жумаев, 5.Бобир Омонов,7.Суҳроб Неъматов, 10.Азиз Ибрагимов, 11.Зоҳир Пиримов, 17.Беҳруз Садиллоев, 24.Нуржаҳон Музаффаров, 28.Эргаш Исмоилов, 71.Файзулло Жуманқўзиев, 93.Максимилиан Фомин.

«Сурхон» – «Сўғдиёна» - 1:2
Голлар: Александр Касьян 58 – Сaнжар Рашидов 8, Шоҳруз Норхонов 80
Ҳакам: Вадим Агишев (Тошкент)
«