Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг маълум қилишича, ҳужжатга мувофиқ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2021 йил давомида босқичма-босқич барча туманларнинг аҳоли учун қулай бўлган кўчаларида умумий узунлиги 50 километр бўлган пиёда ва велосипедда юриш учун «Саломатлик йўлаклари»ни ташкил этади.
Мазкур мақсадлар учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига 2023-2024 йилларда қайтариш шарти билан 20 миллион АҚШ доллари миқдорида фоизсиз ссуда ажратилади.











