Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 08:40 / 11.12.2020
2451
2 дақиқада ўқилади
ДХА юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ягона ваколатли орган этиб белгиланади
Президентнинг “Аҳоли ва тадбиркорларга енгилликлар яратиш ҳамда бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Фото: Kun.uz / архив
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ягона ваколатли орган этиб белгиланади, бундан нодавлат-нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш мустасно.
Белгиланишича, 2021 йил 1 мартдан бошлаб:
- давлат органлари, давлат муассасалари, банклар ва кредит бюролари, шунингдек хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, матлубот кооперативи, ишлаб чиқариш кооперативи, қишлоқ хўжалиги кооперативларини давлат рўйхатидан ўтказиш Агентлик томонидан амалга оширилади;
- хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш Агентлик томонидан интернет тармоғи орқали соддалаштирилган тартибда амалга оширилади. Ваколатхона ходимини аккредитация қилишда ОИТСга қарши кураш маркази хулосаси талаб қилиш амалиёти бекор қилинади.
Қуйидагилар:
- Айрим турдаги маълумотлар ва электрон кўринишдаги ҳужжатларни “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган ҳолда бериш учун масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати;
- 2021 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳрида, 2022 йил 1 январдан бутун республика бўйича фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда давлат органларининг расмий веб-сайтлари орқали электрон шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати;
- 2021 йил 1 апрелдан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг хоҳишига кўра натижаси почта алоқаси орқали етказиладиган давлат хизматлари рўйхати тасдиқланади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
11:56 / 06.06.2026
Қурилишга рухсат олишда бир нечта давлат хизматлари бирлаштирилади
12:40 / 30.05.2026
Кичик бизнесга кенг кўламли солиқ эркинликлари эълон қилинди (батафсил)
09:45 / 30.05.2026
Илмий даража беришда қатор талаблар бекор қилинади
15:51 / 12.05.2026