Олий Мажлис депутати, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов Россия томонидан Ўзбекистоннинг бир қатор маҳсулотларига тақиқлар жорий этилганига муносабат билдирди.

«Россельхознадзор» томонидан вирус аниқлангани важи билан Фарғона, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига импорт тақиқининг қўйилиши республика экспорт ҳажмларига жиддий таъсир ўтказмайди.

Аммо, бугун дунёдаги геосиёсий ва геоиқтисодий жараёнлар ўзгарувчан характерга эга. Бундай ҳаракатлар ташқи бозорларимизни диверсификациялашга жиддий эътибор қаратиш ва Жаҳон савдо ташкилотига аъзоликни тезлаштириш лозимлигини яна бир бор эслатмоқда», – деб ёзди Бекмуродов Telegram'даги каналида.

Бобур Бекмуродов / Фото: KUN.UZ

Эслатиб ўтамиз, «Россельхознадзор» 26 ноябрдан бошлаб Фарғона вилоятидан Россияга помидор ва қалампир импорт қилишни тақиқлади. Бунга сабаб сифатида Фарғонадан олиб келинган бу икки маҳсулотда помидорнинг жигарранг буришиш вируси (Tomato brown rugose fruit virus) топилгани айтилди.

27 ноябрда «Ўздавкарантин» инспекцияси ушбу вирус Ўзбекистон ҳудудида ҳозирга қадар бирор марта аниқланмаганини маълум қилди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ToBRFV вируси ЕОИИнинг карантинли организмлар реестрида йўқлигига эътибор қаратди.

7 декабр куни «Россельхознадзор» Фарғона вилоятидан импорт қилинадиган барча ўсимлик маҳсулотларига тақиқ киритди. Бунга ушбу ҳудуддан келтирилган 1 тонна қуритилган ўрикда 2та личинка шаклидаги капер қўнғизи топилгани важ сифатида