
Халқ депутатлари Урганч шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилиб, шаҳарга янги ҳоким тайинланди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, Ойбек Мадаминович Холбоев Урганч шаҳар ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Боғот тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.

У бу лавозимда Урганч шаҳрини 2018 йил декабридан буён бошқариб келган Шуҳрат Абдуллаевнинг ўрнини эгаллади.
Бундан аввалроқ Шавкат Яхшибоев Боғот туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани хабар қилинганди.






