«2021 йилда базавий солиқ ставкаларини ўзгаришсиз сақлаб қолиш кўзда тутилган. Жумладан, қўшилган қиймат солиғи 15 фоиз, фойда солиғи 15 фоиз, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 12 фоиз, бюджет ташкилотларидан ижтимоий солиқ 25 фоиз, қолган субъектлардан 12 фоиз, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун айланма солиғи 4 фоизлик ставкалар сақланиб қолинмоқда.
Табиий газ ва электр энергияси учун тарифларни оширмаслик таклиф қилинмоқда.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мустақиллигини ошириб бориш сиёсатини давом эттирган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига 2021 йилдан бошлаб туманлар ва шаҳарлар кесимида қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи ставкаларини ҳудуднинг иқтисодий ривожланишига қараб базавий ставкаларига 0,5дан 2гача бўлган коэффициентларни қўллаш ҳуқуқи берилмоқда», дея вазир сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Маълум қилинишича, қонунда туман ва шаҳар кенгашлари ҳар йили ўз ҳудудларида жойлашган нуфузли ҳудудларнинг чегараларини белгилаш, туман ва шаҳар даражасидаги нуфузли ҳудудларга квартал, массив, маҳалла, кўчасига қараб белгиланган ер солиқ ставкаларига 0,7дан 1,3гача бўлган коэффициентларни қўллаш ваколатларига эга эканлиги белгилаб қўйилмоқда.













