Гидроксихлорохиннинг Ўзбекистонга кириб келиш қадамлари жуда шиддатли бўлди. Айни шу препаратнинг савдодаги номи ҳисобланган «Плаквенил» дори воситаси катта ҳажмда харид қилинди, бепул дорилар рўйхати ва коронавирусга қарши даволаш протоколига киритилди.

Аммо тез орада рўйхатдан чиқарилди. Бунинг ҳам ўзига яраша сабаблари бор эди. Чунки дунёнинг энг етакчи тадқиқот институтлари хулосаларига кўра ЖССТ бу препаратнинг самарасиз эканлигини эълон қилган, бу тавсияга кўра аксарият давлатлар коронавирусга қарши курашда гидроксихлорохиндан воз кечганди.

Гидроксихлорохин дори воситаси тарихига назар ташланса, у мутлақо коронавируслар оиласига қарши мўлжалланмаганига гувоҳ бўламиз. Бу препарат узоқ вақт безгакни даволашда қўлланган. Шунда ҳам турли ҳудудларда турлича самарага эришилган. Ўзбекистон эса аллақачон безгакдан бутунлай холи ҳудудлар сафига кирган.

Коронавирусга қарши маълум вақт қўлланганини ҳам тушуниш мумкин – пандемия шу қадар шиддат билан авж олдики, олимларда дори воситалари бўйича аниқ ва якуний хулосага келиш учун вақт йўқ эди. Яъни шу йўналишда қандай препарат бўлса бирма-бир синаб кўрилаверди. Маълумки, бир дори воситасининг қайсидир касалликни бартараф қилишдаги таъсири тўлиқ ўрганилиши учун ҳаттоки ўн йиллаб вақт сарфланади. Коронавирусда эса энг минимал муддатнинг ўзи бўлмади ва гидроксихлорохин қайсидир босқичда умид бағишлагани рост.

Гидроксихлорохин асосидаги плаквенил препарати дунё бўйича баҳслар давом этаётган бир пайтда Ўзбекистонда катта ҳажмда харид қилингани ўша пайтнинг ўзидаёқ баҳс-мунозаралар