Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошева иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Бу галги суд мажлисида Тошкент вилояти руҳий-асаб касалликлари диспансери бош шифокори ва диспансернинг бошқа ходимлари марҳум Ф.Рустамовнинг касалхонага кўчирилиши билан боғлиқ ҳолатлар бўйича кўрсатма берди.

Тошкент вилояти руҳий-асаб касалликлари диспансери бош шифокори Феруза Шонасирова марҳум Ф.Рустамовни шифохонага қабул қилгани ва бунга эътироз билдирмаганини таъкидлади.

Ф.Шонасирова беморни диспансерга Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Низом Абдуллаевнинг топшириғи билан қабул қилганини айтди.

Шунингдек, карантин даврида Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонасида қоровул бўлиб хизмат қилган Фаррух Aширов марҳум Ф.Рустамовни тез тиббий ёрдам машинаси олиб кетишга келганида Йўлдошевага телефон қилиб хабар беришга уринганини, беморни тез тиббий ёрдам машинаси олиб чиқиб кетаётган вақт Йўлдошевага қўнғироқ қилиб туша олмаганини билдирди.

Бу икки гувоҳдан ташқари, суд мажлисида диспансернинг яна 4 нафар вакили кўрсатма берди. Қолган гувоҳларнинг кўрсатмалари кейинги суд мажлисига қолдирилди.

Маълумот учун, вилоят ССБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Низом Абдуллаев сентябр ойида Qalampir.uz'га берган интервьюсида беморни инфекцион касалхонадан руҳий диспансерга кўчириш – «Гулжаҳон Йўлдошеванинг хатоси» бўлганини айтган эди.

Аввалги суд мажлисларида Гулжаҳон Йўлдошеванинг ўзи марҳумнинг ўлимига алоқаси йўқлигини таъкидлади. Унинг бу гапларини шифохона инфекционисти Шейхназар Рўзметов