Қайд этилишича, ўтган йили 1995 йилгача республикага кўчиб келганларга Ўзбекистон фуқаролигини тўғридан тўғри бериш тартиби белгиланди. Бу билан 50 минг нафардан ортиқ шахсларга фуқаролик олиш имконияти яратилди.
“Келгуси йилда бу ишларни давом эттириб, 2005 йилгача мамлакатимизга келиб, доимий яшаётган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам тўғридан тўғри Ўзбекистон фуқаролигини берсак, нима дейсизлар?
Бу ўзгариш билан юртимизда яшаб келаётган яна 20 минг киши Ўзбекистон фуқароси бўлиш имкониятига эга бўлади.
Бундан буён, юртимизда 15 йил давомида муқим яшаган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўғридан тўғри Ўзбекистон фуқаролигини беришнинг доимий тартиби жорий қилинади”, — деди президент.
















