Марказий Осиёнинг қоқ ўртасида жойлашган, энг йирик инсон салоҳияти ҳамда барча минтақа мамлакатлари билан умумий чегарага эга ягона давлат – Ўзбекистон. 2016 йил охиригача давлат чегаралари миналаштирилган, cув ва газ захираларидан оқилона фойдаланиш бўйича даҳанаки тортишувлар, ўзаро четлаб ўтиш ва ташқи сиёсий-иқтисодий манфаатларга қарам бўлмасликка йўналтирилган мухтор нақлиёт ҳамда темир йўлларининг барпо этилиши натижасида минтақада ишончсизлик кайфияти кескинлашиб кетганди. Ҳатто қариндошлар даражасидаги борди-келди ташрифлари ҳам ниҳоятда чекланган эди.

Сиёсий музлар анча эриб, 2017 йил 17 сентябрида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзга чиққан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «минтақада мутлақо янги сиёсий муҳит яратишга эришилгани» ва «бу тенденциянинг мустаҳкамланиши Марказий Осиё давлатлари президентлари мунтазам учрашувлар ўтказиши учун имконият яратиши» ҳақидаги дастурий нутқини сўзлади.

Ундан аввал, 2017 йил 7 февралда тасдиқланган 2017–2021 йиллар учун Ҳаракатлар стратегиясининг «чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар» дея тавсифланган 5.2-бандида: «Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш» тамойили белгилаб қўйилган. Фикримизча, «ён-атроф» атамаси ортида Афғонистон ҳам назарда тутилган.

Шундай қилиб, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳатлашув учрашуви 2018 йил 15 март куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда навбатдаги учрашувлар Наврўз байрами арафасида, чунончи иккинчи учрашувни Тошкентда