Грантни кимлар қўлга киритишлари мумкин?

Танловда қайси ҳудуддаги олий таълим муассасасида ўқиётганидан қатъи назар доимий яшаш жойи Қашқадарё вилоятида бўлган барча талабалар иштирок этишлари мумкин.

Инновацион лойиҳалар қуйидаги 6та йўналиш бўйича қабул қилинади:

  • Нефть ва газ, кимё саноати;
  • Энергетика;
  • Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати;
  • Сув хўжалиги ва экология;
  • Фан ва таълим;
  • IT-технологиялар.

Лойиҳаларга қанча маблағ ажратилади?

Талабалар таклиф этаётган лойиҳалар қиймати 1 млн сўмдан 100 млн сўмгача бўлиши керак. Ҳар бир йўналиш бўйича танлов комиссияси лойиқ деб топган учтагача лойиҳани вилоят ҳокимлиги молиялаштириш учун сотиб олади ва уни ҳаётга татбиқ қилиш билан боғлиқ барча ташкилий жараёнларни ўз зиммасига олади.

Шундай қилиб, мазкур танлов натижасига кўра, жами 1 млрд 800 млн сўмгача бўлган инновацион лойиҳаларни молиялаштириш режа қилинган (мазкур миқдор ғолиб бўлган лойиҳалар бюджетига қараб ўзгариши мумкин).

Аризалар жорий йилнинг 21 январига қадар www.metsenat.uz сайти орқали қабул қилинади.

Танлов комиссияси келиб тушган ҳужжатларни кўриб чиқади ва мақбул дея топилган лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисида ижобий хулоса беради.

Қандай ҳужжатлар керак?

Талабалар энг аввало www.metsenat.uz сайтида рўйхатдан ўтади ва ўз маълумотларини киритади. Бундан ташқари, сайт орқали инновацион лойиҳаси ҳақида белгиланган намуна асосида қисқача маълумот (1 варақ) ҳамда лойиҳа акс этган тақдимот (10та слайддан ошмаган) юборишлари лозим.