Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон ва Наманганга ичимлик суви узатиш қайта тикланди
Андижон ва Наманган шаҳарларида ичимлик суви магистрал тармоқларида рўй берган авариялар бартараф этилди.
Фото: "Андижон сув таъминоти" МЧЖ
«Хонобод–Андижон» марказий сув қувурида юзага келган носозлик 11 январ куни тўлиқ бартараф этилди, деб маълум қилди Андижон шаҳар сув таъминоти корхонаси раҳбари Ҳумоюн Алимов.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, 11 январ оқшомида «Хонобод–Андижон» марказий қувурига сув очилиб, Андижон шаҳри аҳолисига тоза ичимлик суви бериш бошланди.
«Бугун сув қувури зулфинини алмаштириш тўлиқ якунланди. Соат 23:00 да Андижон шаҳрининг 30 фоиз қисмига ичимлик суви бериш бошланди. 12 январдан сув бериш ҳажми босқичма-босқич оширилиб, шаҳар аҳолиси 100 фоиз сув билан таъминланади», – деди «Андижон сув таъминоти» МЧЖ Андижон шаҳар филиали раҳбари Ҳумоюн Алимов.
Эслатиб ўтамиз, сув тақсимлаш жиҳози (задвижка) 10 январ куни ёрилган, бунга об-ҳавонинг кескин совиб кетиши сабаб бўлгани айтилганди.
Айни пайтда «Ўзсувтаъминот» АЖ берган хабарга кўра, Наманган шаҳрига ичимлик суви узатувчи иккита сув узатиш иншоотидаги авария ҳам бартараф этилган.
«11 январ куни содир бўлган носозликлар соат 18:25да бартараф этилиб, аҳоли ва бошқа истеъмолчиларга бир маромда ичимлик суви етказиб бериш йўлга қўйилди», – дейилади компаниянинг 11 январ оқшомидаги хабарида.
Мавзуга оид
10:58 / 25.04.2026
Наманган бир ой давомида энг кўп гул экиш бўйича рекорд ўрнатмоқчи
23:06 / 24.04.2026
Саида Мирзиёева Тойлоқда аҳоли ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ўрганди
19:59 / 24.04.2026
Наманганда фуқарони қийноққа солган ИИБ ходимлари қамалди
22:05 / 12.04.2026