Жамият | 16:01 / 15.01.2021
9882
1 дақиқада ўқилади

Кириш имтиҳонларида абитуриентларга ОТМ йўналишларини чекланмаган миқдорда танлаш имкони берилиши мумкин

2021 йилда абитуриентлар исталганча таълим йўналишларини танлашлари эҳтимоли бор. Бу ҳақда Давлат тест марказида ўтказилган пресс-турда ДТМ раҳбари Мажид Каримов айтиб ўтди.

«2020 йил кириш тест синовларида абитуриентлар фанлари мос келган Олий таълим муассасаларининг фақат 5та йўналишини танлашлари мумкин эди. Биз ушбу чекловни олиб ташлаш бўйича таклиф киритдик. Aгар у маъқулланса, 2021 йилда абитуриент фанлар мажмуаси мос бўлган таълим йўналишларини чекланмаган миқдорда танлаши мумкин бўлади», деган ДТМ раҳбари пресс-тур давомида.

Мавзуга оид