«Давлатда аъёнларнинг кўплиги бир бемор атрофидаги кўплаб табибларни эслатади: уларнинг ҳар бири ўз ҳақлигини исботлаш билан овора, бемор эса даво топмай ҳалак».

Тарихчи Публий Корнелий Тацит милодий биринчи асрда шу гапларни ёзиб қолдирган. Бу сўзлар ҳозир ҳам аҳамиятини йўқотмаган.

Ўзбекистонда охирги вақтда шундай тенденция кузатилмоқда: бирор муаммо кун тартибига чиқса ва уни ҳал қилиш зарурати ҳақида сиёсий доира фаол гапира бошласа, ечим йўли кўпинча бир хил бўлади: шу муаммо билан шуғулланувчи янги давлат идораси ташкил этилади. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги сингари.

Табиий савол туғилади: янги идора ташкил этиш муаммо учун ечим бўла оладими? Ҳукуматнинг бу тахлит «семириб бориши» бошқа муаммоларни ҳам келтириб чиқариши мумкинми?

Gov.uz ҳукумат портали маълумотларига кўра, ҳозир Ўзбекистон Республикаси ҳукумати (ижро аппарати)ни қуйидагилар ташкил этади:

– 24та вазирлик;

– Вазирлар Маҳкамаси таркибида 10та давлат қўмитаси;

– 11та агентлик;

– Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги 5та қўмита;

– ВМ ва вазирликлар ҳузуридаги 5та марказ ва 4та инспекция;

– 2та марказий муассаса;

– 4та департамент.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси таркибида турли йўналишлардаги котибиятлар ҳам мавжуд. Рақамлар кичик эмас.

«Давлат аппаратининг семириши фуқаролик фаоллигини сиқиб чиқариши мумкин»

Вебстер университетида адъюнкт-профессор, фуқаролик жамияти бўйича мутахассис Нозима Давлетова ҳукуматнинг таркиб жиҳатдан кенгайиб бориши бўйича ўз мулоҳазаларини билдирди:

Сўнгги вақтларда давлат идораларининг сони чиндан ҳам ортиб боряпти. Аммо баъзи истисноларни айтмаса, идораларнинг иш сифати ҳақида ҳам айни шуни айта олмаймиз. Давлат секторининг бугунги кундаги асосий муаммолари сифатида