Дунёда икки қўл ва елканинг кўчириб ўтказилиши бўйича илк амалиёт амалга оширилди
Францияда дунёда икки қўл ва елканинг кўчириб ўтказилиши бўйича илк жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Тана аъзолари 48 ёшли исландиялик Феликс Гретарссонга кўчириб ўтказилган.
The Guardian нашрининг ёзишича, Гретарссон қўлларини 1998 йилда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса туфайли йўқотган. Эркак юқори кучланишли электр узатиш линиясида ишлаётган вақтда кучланиш 11 минг волтгача кўтарилиб кетиши оқибатида икки қўлини куйдириб олган.
Шундан кейин эркак кўплаб жароҳатлар билан 3 ой комада ётган. Шифокорлар унинг қўлини кесиб ташлашларига ҳамда яна бир нечта операция ўтказишларига тўғри келган.
Гретарссон учун донорлар узоқ йиллар давомида изланган. Операцияга тайёргарлик кўришга 50 тиббий ходим жалб қилинган. Операция вақтида тана аъзоларини донордан реципиентга кўчириб ўтказиш вақтини минималлаштириш учун 4та жарроҳлик бригадаси иш олиб борган.
Ҳозирда эркак Лиондаги шифохоналардан бирида тикланмоқда. Шифокорлар Гретарссоннинг янги қўллари қанчалик ҳаракатчан бўлиши бўйича бир нарса дейишга шошилмаяптилар. Жарроҳлардан бири Арам Газаряннинг таъкидлашича, агар бемор тирсагини бука олса, бу унинг ҳаётини ўзгартириб юборади.
Мавзуга оид
15:31 / 26.11.2024
Ле Пен Франция ҳукумати истеъфосини қўллаб-қувватлаши мумкин
18:32 / 25.11.2024
Le Monde: Европа мамлакатлари яна Украинага қўшин юбориш эҳтимолини муҳокама қилмоқда
14:22 / 24.11.2024
Париж: Украина Россия ҳудудига SCALP ракеталари билан зарба йўллаши мумкин
22:35 / 23.11.2024