2020 йилда Ўзбекистонга нечта электромобиль олиб келинган?
Уч йил аввал Ўзбекистонга 13та электромобиль импорт қилинганди. 2020 йил ушбу кўрсаткич сезиларли ўзгарди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистонга хориждан 131та электромобиль импорт қилинган, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Мос равишда 2019 йилда 39та, 2018 йилда эса 13та электромобиль олиб келинганлиги қайд этилган.
Ўтган йил давомида электромобиллар қуйидаги давлатлардан импорт қилинган:
- Хитойдан – 92та
- Жанубий Кореядан – 13та
- Грузиядан – 7та
- АҚШдан – 5та
- Германиядан – 5та
- Бошқа давлатлардан – 7та
Таъкидланишича, 2020 йилда импорт қилинган электромобиллар учун 2,9 миллион АҚШ доллари сарфланган.
Аввалроқ, Ўзбекистонда «Лабо» автомобили базасида электромобиль яратиш лойиҳаси амалга оширилаётганлиги маълум қилинганди. «Лабо» электромобилининг бошланғич таннархи 10 минг АҚШ доллари атрофида бўлиши кўзда тутилган.
Шунингдек, Фарғона вилоятида 2022 йилнинг 1 октябридан нархи 3 минг долларга тўғри келадиган электромобиллар ишлаб чиқариш мўлжаллангани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:47 / 08.10.2024
Хитой ЕИнинг электромобиллар борасидаги қарорига жавобан Европа алкогол маҳсулотларига янги бож жорий этди
12:30 / 05.10.2024
ЕК: Хитой электромобилларига божларни ошириш йўли очилди
09:50 / 21.09.2024
Ҳиндистон Ўзбекистонда электромобиллар учун аккумуляторлар ишлаб чиқариши мумкин
21:51 / 18.09.2024