Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, ҳолатни ўрганиш юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда Тошкент шаҳар экология бошқармаси билан ҳамкорликда махсус ишчи гуруҳи тузилди.
Тузилган махсус ишчи гуруҳ ушбу хиёбонда батафсил ўрганиш ишларини олиб борди.

“Бу борада ҳеч бир дарахт ноқонуний кесилмаслиги борасида ходимларга қатъий кўрсатма берилиб, хиёбондаги барча дарахтлар тўлиқ хатловдан ўтказилганлигини маълум қиламиз”, - дейилади маълумотда.
Аввалроқ, Тошкент шаҳри ҳокимлиги “Мовий гумбазлар” хиёбонида “Истиқлол” мажмуаси ташкил этилиши ҳақидаги хабарлар бўйича изоҳ берганди.















