Куни кеча “Тараққиёт стратегияси” маркази Ўзбекистон президенти шу йил 3 февралда имзолаган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг тўлиқ матнини ўз саҳифасига жойлаштирди. Аввалроқ унинг хомаки шакли маълум муддат мобайнида ҳозирда кирилса бўм-бўш саҳифа намоён бўлаётган 2021.strategy.uz сайтида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган эди.

Эълон қилинган дастурнинг 255- ва 256-бандларида “Халқлар дўстлиги» кунини белгилаш ҳақида гап боради. Чунончи, 255-бандда 30 июл – Халқаро дўстлик кунини юртимизда “Халқлар дўстлиги куни” сифатида белгилашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган. Тадбир ижросига масъул сифатида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамда Адлия вазирлиги кўрсатилган. Унинг бажарилиши муддати эса 1 апрел этиб белгиланган.

256-бандда юқоридаги идоралар Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда 30 июлда “Дўстлик ҳафталиги” ва “Дўстлик” халқаро форум-фестивалини ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш соҳасидаги обрўйини янада тарғиб қилиш бўйича аниқ тадбирларни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳасини тайёрлаш вазифаси юклатилиб, унинг сарф-харажатлар сметаси учун 6 млрд. сўм сарфланиши кўзда тутилган.

Маълумки, “Халқлар дўстлиги кунини” нишонлаш ташаббусини президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 декабрда ўзининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида илгари сурган эди. Ўшанда, у “жамиятда миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган ишларимизни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқамиз. Барчангизга маълумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг резолюцияси билан ҳар йили 30 июл – Халқаро дўстлик куни сифатида кенг нишонланади. Шу боис ушбу санани Ўзбекистонда “Халқлар дўстлиги куни” деб белгилашни” таклиф этган эди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2021 йил 27 январ кунги навбатдаги мажлисида депутатлар “Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқиб, қабул қилган эдилар. Парламент веб саҳифасида шу мавзу бўйича бўлиб ўтган мажлис