Паст Дарғомда ширкат раиси кўп қаватли уйларни ўзининг корхонасига таъмирлатган ва катта миқдордаги пулни ўзлаштирган
Паст Дарғомда аҳолига хизмат кўрсатадиган уй-жой мулкдорлари ширкатидан бирининг раиси кўп қаватли уйларни ўзи раҳбарлик қилаётган хусусий корхонага таъмирлатган. Бундан ташқари, у кўп қаватли уйларни таъмирлаш учун ажратилган 353,3 миллион сўмни ўзлаштириб юборган. Бу ҳақда Kun.uz’га Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Самарқанд вилояти бошқармаси маълум қилди.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Паст Дарғом туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланишича, «Н» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раиси А.А. бир вақтнинг ўзида «Ғарб» кичик корхонаси раҳбари лавозимида ишлаган.
Қайд этилишича, ширкатга қарашли уйларни таъмирлаш айнан «Ғарб» кичик корхонаси ва «Д.Т.» маъсулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилгани аниқланган.
Суриштирувларда аниқланишича, ширкат раиси раҳбар бўлган кичик корхона ва «Д.Т.» МЧЖ томонидан 647,3 миллион сўмлик ишлар амалга оширилган деб ҳисоб-фактура тўлдирилган, аммо амалда 293,9 миллион сўмлик ишлар бажарилган. Оқибатда, 353,3 миллион сўмлик бажарилмаган ишлар қўшиб ёзилиб, кўп миқдордаги маблағ ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган.
Қайд этилишича, аниқланган ҳолатлар юзасидан иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Паст Дарғом туман бўлими томонидан ширкат раиси А.А. ҳамда «Д.Т.» МЧЖ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва иш прокуратурага юборилган.
Мавзуга оид
09:54 / 12.12.2024
Самарқандда боғча ёниб кетди
23:03 / 08.11.2024
Самарқандда уйда тайёрланган консерва маҳсулотларидан еган бир оиланинг 4 аъзоси заҳарланди
20:07 / 15.05.2024
Хандаққа қулаган уй. Нега бундай бўлди?
17:45 / 15.05.2024