«Пахтакор» билан хайрлашган ҳужумчи Игорь Сергеев Қозоғистон клуби сафига ўтишга яқин турибди. 

Tribuna.uz манбасига кўра, ўзбекистонлик форвард 16 февраль куни Антальяга учиб боради ва Қозоғистоннинг икки жамоаси билан музокара ўтказади.

Маълум бўлишича, Сергеевга даъвогар жамоалардан бири «Астана» клубидир.