Ўзбекистон | 18:37 / 16.02.2021
13029
1 дақиқада ўқилади

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

Алишер Тўраев Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари — Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори вазифасида иш бошлади.

Алишер Мелсович Тўраев Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари — Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.

Алишер Тўраев 1961 йилда туғилган, мутахассислиги бўйича биолог-генетик, Ломоносов номидаги Москва давлат университетини тугаллаган.

Вена университети, Ломоносов номидаги Москва давлат университетида, Россия Федерацияси Физика – техника институтида фаолият юритган.

Тўраев 2019 йилнинг июнь ойидан буён Тошкент давлат аграр университети, “Қишлоқ хўжалиги экинлари генетикаси, селекцияси ва уруғчилиги” кафедраси профессори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 13 январь куни Ботиржон Сулаймоновнинг ўз вазифасидан озод қилиниши ортидан ушбу лавозим бўш қолаётганди.

Мавзуга оид