Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда хорижлик фуқародан товламачилик йўли билан 20 минг доллар олмоқчи бўлган шахс ушланди
Самарқандда Бирлашган Араб Амирликлари фуқароси бўлган шахсдан товламачилик йўли билан 20 минг АҚШ доллари олмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда маълум қилинишича, 2021 йил 16 февраль куни Самарқанд вилояти ИИБга, БАА фуқароси бўлган шахс мурожаат қилиб, Самарқанд шаҳрида яшовчи Ж.З. исмли аёл таниши, унинг қўл телефонида бўлган шахсий видео ва фотосуратларини ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан қўрқитиб, уларни тарқатмаслик эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилаётганини билдириб, товламачига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Таъкидланишича, БАА фуқароси бўлган шахснинг мурожаати бўйича 16 февраль куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда 1994 йил туғилган, Самарқанд шаҳар Рудакий кўчасида яшовчи Ж.З. ариза муаллифидан 20 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни товламачилик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб ҳужжатлаштирилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:33 / 12.02.2026
Самарқанддаги Бибихоним масжиди реставрация қилинади
10:48 / 12.02.2026
Самарқанддаги Чўпонота тепалиги Миллий координаталар тизимининг нол нуқтаси бўлди
11:40 / 11.02.2026
Кучли шамол ва сел Самарқандда талафот келтириб чиқарди
19:18 / 06.02.2026